13:20 / 27.08.2017
14393

Ал-Судайс: «Ҳаж ибодати ҳар қандай сиёсий манфаатлардан холи​​»​

Фото: Arabnews

Макка шаҳрида ўтказилаётган Халқаро Ҳаж симпозиумида нутқ сўзлаган Ал-Масжид ал-Ҳарам ва Ал-Масжид ан-Набави ишлари бошқарув кенгаши раҳбари Абдулраҳмон ал-Судайс «ҳаж ибодати ҳар қандай сиёсий манфаатлардан холи» эканини айтиб, ибодат, аввало, мусулмонларнинг бирдамлиги ва Аллоҳ ризолиги учунлигини айтиб ўтди.

«​Бу йиғилишдан асосий мақсад ҳам Ҳаж мавсумида хавфсизликни таъминлаш, икки муқаддас масжидлар эса тинчликнинг рамзий тимсолидир»​, деди у.

Шунингдек, ал-Судайс махсус тинчлик мавзусида ёзилган глобал энциклопедияни турли тилларга таржима қилишни, университетлар қошида Ислом-тинчлик тадқиқот марказларини ташкил этишни таклиф этди. Ҳаж ва Умра ишлари вазири Муҳаммад Солиҳ Бинтиннинг маълумотига кўра, Арофат кунига қадар ибодат қилиш мақсадида мамлакатга ташриф буюрганлар сони 2 миллионга етиб қолиши мумкин.

Top