Спорт | 23:55 / 27.08.2017
17326
1 дақиқада ўқилади

Бокс, ЖЧ–2017: Исроил Мадримов ҳам катта устунлик билан ютди ва мусобақани давом эттиради

Фото: AIBA

Германиянинг Ҳамбург шаҳрида AIBA шафелиги остида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг учинчи куни боксчиларимиз учун якунланди. 

Бугун илгарироқ ўтказилган жангларда 56 кг вазнда Муроджон Аҳмадалиев қозоғистонлик Қайрат Ералиевга енгилган эди. 64 кг вазнда Иқболжон Холдоров колумбиялик Жон Гутьерресни, 91 кг.гача бўлган вазнда Санжар Турсунов аргентиналик Яра Пералтани, 49 кг.гача бўлган вазнда Ҳасанбой Дўсматов коста рикалик Робинсон Родригесга қарши жанг ўтказиб енгганидан илгари хабар берган эдик. 

75 килограммгача бўлган вазнда ҳамюртимиз Исроил Мадримов туркманистонлик Азиз Очиловга қарши жангга чиқди ва техник нокаут билан соф ғалаба қозонди. У ҳар уч раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширди ва учинчи раунддагисидан сўнг рефери жангни тўхтатди.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид