Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео. Муроджон Аҳмадалиев қозоғистонлик рақибига ютқазиб, турнирни тарк этди
Бугун, 27 август куни Ҳамбургда бокс бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи кун жанглари бошланди.
56 кг. вазнда турнирга келган Ўзбекистон вакили Муроджон Аҳмадалиев қозоғистонлик Қайрат Ералиевга қарши рингга кўтарилди.
2013 йилги жаҳон чемпионатининг кумуш медали эгаси, Рио олимпиадаси бронза медали соҳиби ҳисобланган Муроджон Аҳмадалиев ушбу жангда 1:4 ҳисобида ютқазди ва турнирни тарк этди (30:27, 30:27, 30:27, 28:29, 29:28).
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси Жаҳон чемпионатида дастлабки йўқотишга учради.
Қайд этиш керакки, ушбу боксчилар шу вақтгача икки марта тўқнаш келган бўлиб, уларнинг ҳар иккисида ҳам ўзбекистонлик спортчи ғалаба қозонганди. Хусусан, Рио Олимпиадасининг чорак финалида Муроджон Аҳмадалиев Ералиевни енгганди.
Мавзуга оид
17:18 / 14.09.2025
Муроджон Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпионлиги учун жангда ҳакамлар қарорига кўра ютқазди
15:14 / 14.09.2025
Наои Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев жангини кўриш учун 5 сабаб
10:54 / 13.09.2025
Аҳмадалиев «Монстр»га қарши. Бокс мухлисларини йил жанги кутмоқда
09:55 / 31.05.2025