Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чеченистонда митинг ўтказилди, Қодиров Мьянмадаги гуманитар фалокатни тўхтатишга чақирди
Чеченистонда республика раҳбари Рамзон Қодиров Мьянмадаги роҳингя мусулмонларини қўллаб-қувватлашга бағишланган митингда чиқиш қилиб, жаҳон ҳамжамиятини мамлакатдаги гуманитар фалокатни тўхтатишга чақирди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
«Бугун мен ва ўнлаб давлатларнинг миллионлаб аҳолиси жаҳон етакчиларидан бу қонли ҳодисаларни буткул тўхтатишни талаб қилмоқдамиз. Биз айбдорларни жазолаш ҳамда инсониятга қарши жиноятни халқаро тергов қилишни талаб қиламиз. Шунингдек, биз чегараларини ёпиб қўйган ва қочқинларга ёрдамдан бош тортган мамлакатларни жавобгарликка тортишни талаб қилмоқдамиз. Улар ўша одамларни ўлимга маҳкум қилишди. Гуманитар фалокатни дарҳол тўхтатиш ва ҳалок бўлаётган роҳингя халқига ёрдам қўлини чўзиш лозим», - деди у.
Қодировнинг ишонч билдиришича, унинг чақириғи бутун дунё бўйлаб миллионлаб кишилар томонидан эшитилади.
Аввалроқ Рамзон Қодиров Мьянма бўйича навбатдаги баёнот билан чиққанди.
Мавзуга оид
10:09 / 08.04.2026
Россия суди “Ичкерия”ни террористик ташкилот деб топди
15:22 / 25.02.2026
Қозоғистон чеченистонлик мухолифатчи экстрадициясини тўхтатди
08:33 / 13.02.2026
ОАВ: ЙТҲдан кейин Адам Қодировнинг талоғи олиб ташланган
18:42 / 08.02.2026