ТИВда ИҲОКБ минтақавий бўлими бошлиғи билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатга ташриф буюрган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг (ИҲОКБ) Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими бошлиғи Ришард Коменда билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон билан БМТнинг муҳим бир институтларидан бири ИҲОКБ ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зейд Раад ал-Ҳусайннинг май ойидаги Тошкент шаҳрига ташрифи ва келажакдаги ҳамкорлик бўйича эришилган келишувлар, жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасидаги икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.
Учрашув чоғида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳиднинг сентябрь ойи охирига белгиланган Ўзбекистонга ташрифининг амалий жиҳатлари ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
00:36
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
17:39 / 07.11.2024