Жаҳон | 23:48 / 07.09.2017
9474
2 дақиқада ўқилади

БМТ: “Ирма” довули сабабли 37 млн киши жабр кўриши мумкин

Фото: СС0

Атлантика океанида авж олаётган кучли “Ирма” довули сабабли 37 млн киши жабр кўриши мумкин. Бундай маълумотларни БМТ бош котиби вакили Стефан Дюжаррик келтирди, деб хабар бермоқда DW.

ОАВ маълумотларига кўра, “Ирма” Барбуда ороли ва Сен-Мартен оролининг бир қисмини харобага айлантирди. Сен-Мартенда 95 фоиз шахсий мулк вайрон бўлган, улардан 30 фоизи буткул йўқ бўлган. Бу оролда сув ва электр таъминоти издан чиққан. Франция ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, бу икки оролда довул оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, 20 дан кўпроқ киши жароҳатланган. БМТ Барбадос оролида гуманитар миссиясини очган.

Метеорологлар “Ирма” Доминикана ва Гаитига етиб келиб, сўнгра Куба ва АҚШнинг Флорида штатига йўналишидан огоҳлантиришган. Охирги маълумотларга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Пуэрто-Рико, Виргиния ороллари ва Флоридада фавқулодда ҳолат тартибини эълон қилган.

Бу орада NASA коинот агентлиги довулнинг сунъий йўлдошдан олинган суратини чоп этган. Агентлик мутахассислари довулнинг уч фазоли моделини яратишган. Сунъий йўлдошлардан бирида ўрнатилган радар узатган маълумотларга кўра, довул шамолининг оқимлари унинг марказида 12 км баландликка етмоқда. 

Мавзуга оид