«Rozmetov» компанияси: «Биз Ўзбекистон учун бетакрор маҳсулотни тайёрламоқчи эдик ва бунга эришдик!»
Бугун «KUN.UZ» мухбири Rozmetov савдо белгиси асосчисининг фарзанди ва «Sardelio» савдо маркасининг ғоявий ижодкори Зафар Розметов билан мулоқот қилишга муваффақ бўлди. Мазмунли ва қизиқарли суҳбат бўлиб ўтди, бу суҳбат ҳам тадбиркор, ҳам оддий харидорлар учун қизиқарли.
— Хайрли кун, Зафар! Биз эшитганимиздек, «Sardelio» сосискаларини ишлаб чиқаришда сизнинг компаниянгиз бозоримиз учун мисли кўринмас қарорга – соя ва консервантлардан воз кечиш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда батафсилроқ гапириб берсангиз.
— Хайрли кун! Ҳа, ҳақиқатда шундай бўлди. Бизда кенг тарқалган ишлаб чиқариш маданияти тўлиқ қайта қурилишини талаб этади. Арзон, тез ва таркибини тежаган ҳолда ишлаб чиқаришга бўлган интилиш менинг фикримча умуман нотўғри. Мамлакатимиздаги озиқ-овқат саноатининг инфратузилмаси аллақачон қайта ташкиллаштиришни ҳамда озуқа қуввати, энергетик қиймати ва ишлаб чиқаришнинг тежамкорлиги бўйича барча талабларга жавоб берувчи соғлом маҳсулотга ўтишни талаб этади. Биз бошиданоқ, Ўзбекистон учун бетакрор маҳсулот ишлаб чиқиш истагида эдик ва бунга эришдик ҳам.
— «Sardelio» савдо белгиси қандай пайдо бўлди?
— Технологимиз Ҳасан Манашов Европага тез-тез саёҳат қилади. У Италияда Адреано Баретти билан танишди ва илк бор итальянча рецепти асосида тайёрланган сосискаларни татиб кўрди. Бу таъм шу қадар ажойиб эдики, бу рецептни Ўзбекистонга олиб келишдан бошқа илож йўқ эди. Бизда консервантсиз ва юқори сифатли сосискаларни ишлаб чиқариш ғояси туғилди ва бу ғояни амалга оширишга киришдик. Европалик дўстимиз ёрдамида рецептура кўп маротаба такомиллашди, бу сўзсиз, мамлакатимизнинг минглаб аҳолиси томонидан ижобий кутиб олинди ва биз яхши натижаларга эриша бошладик. Баретти билан ҳамкорлигимиз бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Биз учун колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқарилишининг европача тажрибасини ўзлаштириш ва у билан Ўзбекистонда ўртоқлашиш шарафли ишдир.
— «Sardelio» маҳсулоти ҳақида батафсилроқ ҳикоя қилиб берсангиз, унинг хусусиятлари нималардан иборат?
— Бизнинг савдо белгимиз остидаги сосиска ва сарделькалар бетакрор итальян рецептураси асосида тайёрланган. Бу ишлаб чиқаришда термик ишловдан ўтган тайёр маҳсулотдир, уни иситиш кифоя қилади. Уларни ишлаб чиқаришда биз энг янги сара маҳсулотлар – мол гўшти, товуқ филеси, тухум, сут фойдаланамиз. Биз ишлаб чиқаришда соя ва консервантларни қўллашга қаршимиз. Қадоқнинг янги шакллари (газ қадоқ, вакуум қадоқ) маҳсулотнинг таъми ва сифатини узоқ муддат сақлашга ҳамда маҳсулотнинг механик дефформацияси олдини олиш имкониятини беради.
— Сиз ҳеч қандай консервантларни қўлламасдан, маҳсулотнинг асл таъмини қандай таъминлай оласиз?
— Бу ишлаб чиқариш рецептураси ва қадоқ яратиш устидаги катта ишнинг натижаси бўлди. Маҳсулотни етказиб бериш ва сақлаш пайтида унинг янгилиги, ҳиди ва таъм сифатини сақлаб қолиш катта санъатдир. Биз хилма-хил турларини таҳлил қилдик ва натижада энг оптималини танладик.
— Сиз қандай ғояга асосланиб, ўз савдо белгингизни яратдингиз?
— Мен авваламбор, оилам ва фарзандларим учун ҳам мазали, ҳам фойдали бўладиган ва дастурхонга қўядиган маҳсулотни ишлаб чиқаришни истардим. Бизнинг жамоамиз бу ғояни амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларини қўллади ва мен энди «Sardelio» номи остидаги маҳсулот билан ғурурлана оламан.
17 июлда биз «Sardelio»нинг янгиланган маҳсулотини расман тақдим этдик. Бу тадбирда бизнинг бутун жамоамиз, дилерларимиз иштирок этишди, бундан ташқари, истеъмолчи ва харидорлар ҳам таклиф этилди. Тадбирнинг ҳар бир иштирокчисида маҳсулотни татиб кўриш ҳамда таклиф-мулоҳазаларини бериш, ўртоқлашиш имконияти бўлди. Ижобий баҳолар бизни тўғри йўлда эканимизга яна бир бор ишонтирди.
— Суҳбат учун раҳмат Зафар! «Sardelio» ва «Rozmetov» савдо белгисига келажакда янада кенгайиш, гуллаб-яшнаш, фаровонлик ва янги ғалабаларни тилаб қоламиз!
Реклама ҳуқуқи асосида