Жаҳон | 23:29 / 11.09.2017
11550
3 дақиқада ўқилади

Трамп: дунё 11 сентябрдаги терактлардан кейин ўзгарди

Фото: news-front.info

Бутун жаҳон ҳамжамияти 2001 йил 11 сентябрдаги терактлардан кейин ўзгарди, деб айтди АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагондаги мотам маросимидаги нутқида.  

“Америкага ҳужум қилинганда бутун дунё ўзгарди. Бу Пёрл-Харбордан кейин давлатимизга уюштирилган энг қақшатқич ҳужум бўлди. Ўша уни нафақат дунё, балки бизларнинг барчамиз ўзгардик. Биз ёвузликнинг энг тубига дуч келдик. Бизни янги мақсад бирлаштирди. Биз 11 сентябрдаги теракт қурбонлари хотирасини ёд этамиз ва одамларимиз хавфсизликда бўлиши учун барча зарур ишни қилишда қатъийлигимизни айтамиз”, деди Трамп. У 2001 йил сентябридан бери террорчиликка қарши курашда 7 минг америкалик ҳарбий ҳалок бўлганини қўшимча қилди.

Трамп терактларда ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар оилаларига мурожаат қилиб, “бутун мамлакат сиз билан бирга қайғуда”, деб айтди. «Бизга ҳужум қилган террорчилар бизда қўрқув уйғотиш ва иродамизни кучсизлантириш мумкин деб ўйлаганлар, бироқ Американи қўрқитиб бўлмайди. Буни қилмоқчи бўлганлар эса тор-мор қилинган душманларимизнинг узун рўйхатига қўшилади. Биз душманларимиз Ер шарининг бирор бир нуқтасида биздан яширина олмаслигига кафолат берамиз”, деб қўшимча қилди Трамп. АҚШ президентининг айтишича, Американи “эгаллаш ва синдириш мумкин эмас”. “Биз исталган душманни енгамиз, йўлимиздаги исталган тўсиқдан кеча оламиз. Бизнинг қадрият дош бера олишликдир. Биз қийинчиликларга дуч келганимизда, бирлашиб, кучлироққа айланамиз”, деб айтган Трамп.

Қурбонлар хотираларига гулчамбарлар қўйиш маросими Пентагон ёнида самолёт қулаган жойдаги ҳайкал пойида бўлиб ўтди. 

16 йил муқаддам “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳининг 19 жангариси 4 та йўловчи самолётини босиб олган. Самолётлардан иккитаси Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо марказининг минораларига, яна биттаси Пентагон биносига ҳужумни амалга ошириш учун йўлланган. Яна битта самолёт Вашингтон томон йўналаётганда, Шенксвилл шаҳрида фалокатга учраган. 

Ушбу терактлар оқибатида 2977 киши, жумладан 72 полициячи ҳалок бўлган.

Мавзуга оид