Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада 67та жарима қоғозига эга талаба Mercedes'да Ўзбекистон фуқаросининг умрига зомин бўлди
Москва шаҳрида 67та жарима қоғозига эга Mercedes ҳайдовчиси бўлган талаба Ўзбекистон фуқаросини уриб кетди. Ҳодиса оқибатида жабрланувчи ҳалок бўлган.
Федерал янгиликлар агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқаросини уриб кетган шахс Москва давлат халқаро муносабатлар институти талабаси бўлган.
Манба маълумотларига қараганда, 1996 йилда туғилган Руслан Х. 67 та жарима қоғозига эга бўлган. Таъкидланишича, гумонланувчининг қариндошлари жуда катта нуфузга эга. Талаба ўзига тўқ оиладан экани айтилмоқда.
Ҳодиса ўтган якшанба куни юз берган. Mercedes автомобили рулида бўлган Руслан Х. Ўзбекистон фуқароси, Петербургда рўйхатдан ўтган 1974 йилда туғилган Тўйчи У.ни уриб кетган.
У олинган жароҳатлар туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган. Жасад ўликхонага олиб кетилди.
Тезкор-қидирув чоралари натижасида 1996 йилда туғилган Руслан Х. қўлга олинди, у шаҳардан чиқмаслик ҳақида тилхат ёзиб берган.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
14:23 / 15.06.2026