Ўзбекистон | 16:51 / 14.09.2017
24847
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда МИБ ходимларига 17 та автомобиль топширилди

Фото: Kruz.uz

Нукус шаҳридаги "Ёшлар маркази" биноси олдида Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, унинг шаҳар, туман бўлимларига 17 та замонавий янги русумдаги "Каптива" ва "Нексия" махсус хизмат автомобилларини топшириш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Kruz.uz Қорақалпоғистон хабар агентлигига асосан.

2017 йилнинг август ойида бюро ходимлари электр энергияси учун 24,1 миллиард сўмлик (режа 101 фоизга),  табиий газ учун 54,1 миллиард сўмлик (режа 138 фоиз) ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижроси соҳасида 565,8 миллиард сўмлик ижро ҳужжатлари амалда ундирилишга эришди. 
 
Тантанали маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси М.Ерниязов ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Э.Таджиев сўзга чиқишди. 

Фото: Kruz.uz

Мавзуга оид