Дунё давлатларининг энг ғаройиб байроқлари
Байроқлар қабилавий урушлар пайтидан муҳим роль ўйнаган - улар ният ва мақсадларни билдириш ёки огоҳлантириш рамзи бўлган. Байроқ - бу нафақат белги, балки ҳақиқий мафкура ҳам. Албатта, сўнгги асрларда байроқнинг функцияси ўз долзарблигини бироз йўқотгандек, бироқ бир-бирига ўхшаш зерикарли байроқлар орасида ноодатийлари ҳам бор. Trendymen инсоният тарихидаги энг ғаройиб байроқлар ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.
Сицилия
Сицилиянинг қадимий байроғи биринчи марта 1282 йилда Палермодаги Сицилия воқеаларидан кейин қабул қилинган. Байроқнинг марказида трескелион (умумий марказдан чиқувчи уч оёқ), Медуза горгонанинг боши, шунингдек уч илон (ёки буғдой) тасвири туширилган. Уч оёқ Сицилиянинг уч нуқтасини англатади. Трискелионнинг яна бир номи - Тринакрия (юнонча trinacrios сўзидан олинган бўлиб, учбурчак маъносини англатади), оролнинг антик даврда юнонлар томонидан берилган илк номи ҳисобланади (оролни фатҳ қилганлар унинг шаклига қараб шундай ном беришган). Байроқ ранги Сицилияда ҳукмронлик қилган Анжуй уйига қарши конфедерацияга асос солган Палермо ва Корлеоне шаҳарлари рамзидир.
Ҳавайи
Ҳавайи ҳеч қачон Британия империясининг бир қисми бўлмаган бўлса-да, архипелаг ҳануз мустамлака ранглар тавсирланган байроққа эга. Бу тасодифан рўй берган - у пайтлар Ҳавайи маҳаллий монарх Камамех томонидан бошқарилган. У Юнион Жекнинг гўзаллигига шу қадар шайдо бўлганки, ўзининг орол давлатининг расмий байроғини ҳам шу йўналишда қабул қилган.
Мэн ороли
Дунё харитасидаги яна бир трискелион, жаҳоннинг энг қадимий байроқларидан бири, сўнгги ўзгариш - XIII асрнинг иккинчи ярмида қайд этилган, аммо 1971 йилнинг 27 августидагина расман қабул қилинган.
Камбожа
Камбожанинг 1942-1945 йилларда япон ишғоли давридаги байроғи. Байроқ аниқ милитаристик ва сиёсий аҳамият касб этади.
Заир
Намойишкорона-инқилобий асос Заир байроғида ўз аксини топган. Заир - бутун XX аср мобайнида озодлик учун курашни тўхтатмаган мамлакат.
Непал
Классик тўрт бурчак шаклга эга бўлмаган ягона миллий байроқ.
Антарктика
Антарктида давлат мақомига эга бўлмаса-да, ўз байроғига эга ва бу унинг нейтрал ҳудуд эканига ишора қилади.