Мамлакат байроғи бу оддийгина тимсол эмас, балки бутун бир мафкура ҳисобланади. Улар мамлакатнинг тарихи ва мафкураси ҳақида айтиб туради. Кўпчилик байроқларга жойланган маънони тушинмайди. Қуйидаги ўн мамлакат байроқларидаги маъноларни мисол сифатида кўришингиз мумкин.
Хитой

Хитойнинг қизил байроғи коммунистик революцияни англатади. Тилла юлдузлар коммунизмнинг бирламчи тизимини акс эттиради. Тўртта кичик юлдузлар эса мамлакатда турли хил ижтимоий қатламлар мавжудлигини билдиради.
Ботсвана

Бу байроқ қора марказ, оқ рангдаги икки чизиқ, тепа ва пастки қисмдаги ёрқин кўк рангли чизиқдан иборат. Қора ва оқ ранг уйғунлик, кўк ранг эса мамлакатнинг сувга қарамлилигини билдиради.
Бирлашган Араб амирликлари (БАА)

БАА байроғига 1971 йилда асос солинган бўлиб, ундаги оқ ранг тинчлик ва ҳалолликни англатади, қора эса душманларни қўрқитиш мақсадида, қизил ранг эса жасорат ва баҳодирлик, яшилранг эса умид ва оптимистликни билдиради.
Бразилия

Бразилия байроғидаги 27 юлдуз мамлакат штатларини акс эттиради ва тунги осмонда юлдузлар қай тариқа жойлашган бўлса, айнан шундай схемада тузилган. Яшилранг ўрмонни, сариқ мамлакат олмос заҳираларини англатади.
Ҳиндистон

Ҳиндистон байроғининг ранги ҳинд дини турфа хиллигини англатади. Оловранг жасорат тимсоли бўлиб, ҳиндлар ва буддистлар учун муҳим ранг саналади. Оқ поклик, яшилранг эса иймон ва унумдорлик рамзи саналади. Марказдаги айлана қадимий Ашока Чакра тимсоли бўлиб, у Қонун ғилдираги деб ҳам номланади.
Ливан



















