Ўзбекистон | 12:10 / 19.09.2017
5516
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Люксембург икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги Конвенцияга баённомани имзолади

Фото: Fotolia

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Люксембургда Ўзбекистон Республикаси ва Люксембург Герцоглиги ўртасида 1997 йил 2 июльда Люксембург шаҳрида имзоланган, икки ёқлама солиқ солинишининг олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённомани имзолаш маросими бўлиб ўтди. 

Баённома Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев ҳамда Люксембург Молия вазири Пер Граминя томонидан имзоланди.

Баённома билан Конвенцияга солиқлар шаффофлигининг халқаро стандартларига жавоб берадиган янги тартиблар киритилмоқда.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид