Жамият | 19:12 / 23.09.2017
6594
1 дақиқада ўқилади

Британиялик актёр Колин Ферт Италия фуқаролигини олди

Фото: GETTY IMAGES

Sole24 Ore нашрининг маълум қилишича, Италия ички ишлар вазирлиги "Оскар" мукофоти совриндори, британиялик актёр Колин Ферт Италия паспортини олгани ҳақидаги ахборотни тасдиқлади. Вазирликда айтилишича, актёр авваллари унга Италия жуда ёқиши ҳақида кўплаб марта айтган.

Ферт 20 йилдан бери италиялик продюсер Ливия Жужолининг турмуш ўртоғи ҳисобланади ва Италиянинг Умбрия вилоятида яшайди. Актёр ўз рафиқаси ва фарзандлари каби паспортга эга бўлишни исташини айтиб келган.

Бундан ташқари, Фертнинг бу қарорни қабул қилишига Буюк Британияда қиролликнинг Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича овоз бериш натижаси таъсир қилган.  

Таъкидланишича, қонун Фертга Британия фуқаролигини сақлаб қолган ҳолда Италия фуқаролигини олишга рухсат беради.

Мавзуга оид