Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдова бош вазири ўз мамлакатидан россиялик ҳарбийлар олиб чиқиб кетилишини талаб қилди
Фото: / CC BY
Молдова бош вазири Павел Филип БМТ Бош ассамблеяси минбаридан сўзлаётиб, россиялик ҳарбийларнинг Приднестровьедан олиб чиқиб кетилишини талаб қилди.
Приднестровье ҳудудида Собиқ иттифоқ парчалангандан кейин Россия назоратига ўтган қўшинлар тезкор гуруҳи жойлашган. Унинг асосий вазифаси тинчликпарварлик ва ўқ-дорилар сақланувчи омборларни қўриқлаш ҳисобланади.
"Биз Молдова ҳудудида ноқонуний жойлашган, собиқ 14-иттифоқ армиясидан қолган қўшинларнинг тўлиқ ва сўзсиз олиб чиқилишини қайта сўраймиз", деб айтган Филип.
Филип шу тариқа БМТ Бош ассамблеясида мамлакат ҳукумати жорий ассамблеяда алоҳида банд сифатида олиб чиқишга умид қилаётган мавзуни кўтарган.
Бундан аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков бунда Кишинёвнинг иғвогар ҳаракатларини кўрган ва "Москва бу қадамни охирги маҳал Кишинёвда Россия-Молдова муносабатларидаги ижобий ўзгаришлар душманлари томондан кўрилаётган нодўстона акциялар занжиридаги бир бўғин деб қабул қилишини" таъкидлаб ўтган.
Аҳолисининг 60 фоизини рус ва украинлар ташкил қиладиган Приднестровье Собиқ иттифоқ парчаланишидан аввалроқ Молдованинг Руминияга қўшилишидан хавотирланиб, унинг таркибидан чиқишга уринган. 1992 йилда Молдованинг муаммони куч билан ҳал қилишга муваффақиятсиз уринишидан кейин, Приднестровье деярли Кишинёвга бўйсунмайдиган ҳудудга айланган.
Мавзуга оид
13:41 / 18.03.2026
Молдовада Украина чегараси яқинида қулаган дрон топилди
13:33 / 12.03.2026
Молдова ҳукумати мамлакатнинг МДҲдан чиқишини маъқуллади
15:16 / 21.02.2026
Украина ва Молдовада қатор қотилликларни тайёрлаган гуруҳ фош этилди
11:44 / 30.01.2026