Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдова ҳудудидан яна бир дрон топилди
10 ноябр куни Молдова полицияси мамлакат ҳудудидан иккита дрон топилгани тўғрисида хабар берганди. Кишинёв учувчисиз учиш аппаратларининг аниқланишида Москвани айбламоқда.
Молдова полицияси Кишинёвдан 20 километр узоқликдаги Кошерница аҳоли пунктидан яна бир учувчисиз учиш аппарати топилганини маълум қилди.
«Миллий полиция бир соат олдин полициячилар Кошерница аҳоли пунктида учувчисиз учиш аппаратини топгани тўғрисида огоҳлантириш берганини маълум қилади… Дрон қулаган жойга фуқароларнинг кириши чекланган», — дейди хабарда.
Таъкидланишича, дрон қулаган ҳудудда техник-криминал марказ бўлими ва суд экспертизаси ходимлари иш олиб бормоқда. Улар комплекс текширувларни амалга ошираётгани айтилди.
Кишинёв учувчисиз учиш аппаратларининг аниқланишида Москвани айблади. Молдова Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Олег Озеровга норозилик нотасини топширди. Ўз навбатида Озеров дронлар Россияга тегишли экани тасдиқланмаганини билдирди.
Молдова полицияси 10 ноябр куни мамлакат ҳудудига қулаб тушган иккита учувчисиз учиш аппарати топилганини маълум қилганди. Дастлабки экспертиза хулосасига кўра, бу Россияда ишлаб чиқарилган, портловчи қурилмага эга бўлмаган «Шаҳед» типидаги дронидир. У РФ қўшинлари томонидан Украинага уюштирилган ҳужум доирасида учирилган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
11:21 / 02.07.2026
CSIS: Россия ҳар ой 30 мингдан ортиқ ҳарбийдан айрилмоқда
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026