Ўзбекистон | 19:05 / 29.09.2017
137583
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда зилзила сезилди

Бугун, 29 сентябрь куни соат Тошкент вақти билан 18:49да республиканинг шарқий ҳудудларида зилзила қайд этилди. Ўзбекистонликлар 3 балли зилзилани сезишган.

Европа—Ўрта ер денгизи сейсмология маркази маълумотига кўра, зилзила эпицентри Жиззахдан 43 км, Зомин шаҳридан 27 км узоқликда, Тожикистоннинг Душанбе шаҳрига 158 км масофада жойлашган. Марказда зилзила магнитудаси 5,1 баллни ташкил этган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган.

Тошкент сейсмология маркази тез орада аниқ маълумотлар тақдим этади.

Мавзуга оид