Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илк истеъмолга яроқли робот яратилди
Лозаннадаги Федерал политехника мактабининг Интеллектуал тизимлар лабараторияси (EPFL) олимлари юмшоқ роботехника соҳасида сенсация ҳисобланган роботни яратди. У тўлиқ истеъмолга яроқли маҳсулотлардан тайёрланган: желатин ва глицерин. Барча деталлар - манипулятордан датчикларгача, батареялардан транзисторларгача - ейишли. Quartz шу ҳақида хабар берди.
Бу кечки овқатга роботларни ейиш - яхши ғоя эканини билдирмайди, албатта. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, янги роботнинг мазаси у қадар яхши эмас, бироқ у тибий вазифаларни яхши уддаламоқда.
Истеъмолга яроқли роботларнинг пайдо бўлиши келгусида нисбатан кичик ўлчамлардаги шундай қурилмаларнинг яратилиши мумкинлигини билдиради, улар ёрдамида одам организмини ичидан даволаш имкони юзага келади. Бироқ ҳозирча роботехникадаги желатиннинг асосий вазифаси робот-манипулятор учун ўта юмшоқ қисқичлар ҳисобланади.
"Бундай истеъмолга яроқли роботларнинг деталлари озуқавий ёки фармацевтик компонентлар билан аралашган бўлиши мумкин, - дейди EPFL тадқиқотчилар гуруҳи раҳбари Дарио Флореано. - Энг салоҳиятлиси, бизнингча, ейишли роботлардан организмнинг ички тадқиқотлари, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш учун фойдаланишдир".
Олимларнинг фикрича, ейишли роботлар одамларни етиш қийин бўлган жойлардан қутқаришда ёрдам бериши мумкин, масалан, ғорлар ёки конларда. Бундан ташқари, роботларнинг алоҳида қисмлари саккизоқёқнинг "қисқичлари"га ўхшаб автоном ишлаши мумкин.
Мавзуга оид
11:45 / 22.06.2026
Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
09:22 / 11.04.2026