Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда жамоат тартибини назорат қилувчи робот синов режимида ишлай бошлади
Тўрт ғилдиракли робот профилактика инспектори ёрдамчиси вазифасини бажаради. У GPS тизими, ёзиб олиш функциясига эга юқори аниқликдаги 180 ва 360 даражали камералар билан жиҳозланган.
Тошкентда жамоат тартибини назорат қилувчи робот синов режимида ишлай бошлади.
Воқеа гувоҳлари пойтахт кўчаларида камера ва милтилловчи чироқлар билан жиҳозланган тўрт ғилдиракли роботни пайқади. Робот профилактика инспектори ёрдамчиси вазифасини бажаради.
У шаҳар ва қишлоқ жойларда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган. Тўрт ғилдиракли ёрдамчи GPS тизими, ёзиб олиш функциясига эга юқори аниқликдаги 180 ва 360 даражали камералар билан жиҳозланган. Маёқ қоидабузарликлар ҳақида огоҳлантириш учун мўлжалланган.
Машина барча турдаги ҳуқуқбузарликларни, ҳатто чиқиндини нотўғри жойга ташлашни ҳам ёзиб олиши мумкин. Улар ҳақидаги маълумотлар профилактика инспекторининг планшетига юборилади.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
10:36 / 06.04.2026
Очиқ майдонлардаги вақтинчалик иншоотлар учун хавфсизлик талаблари кучайтирилди
07:34 / 31.03.2026