Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий университетда хорижлик мутахассислар билан Математика ва физиканинг долзарб масалалари муҳокама қилинмоқда
6 октябрь куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида «Математика ва физиканинг долзарб масалалари» мавзусидаги Ўзбекистон – Исроил анжуманига старт берилди. Бу ҳақда «Kun.uz»га университет вакиллари маълум қилишди.

Анжуманда юздан ортиқ қатнашчилар, жумладан, Исроил, Россия, Мексика ва Қозоғистондан ташриф буюрган 30 дан зиёд дунё тан олган олимлар ҳамда республиканинг соҳадаги етакчи олимлари иштирок этади.
Очилиш маросимида Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Эдуард Шапиро, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Ўзбекистон Миллий Университети ректори Мараҳимов Авазжон, Холон теника институти президенти Эдуард Якубов сўзга чиқиб, ушбу конференциянинг икки давлат илмий ҳамкорлигидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритди ва барча илм аҳлини амалга оширилажак буюк ишлар билан қутлади.

Ушбу конференция Ўзбекистон ва Исроил олимлари алоқаларини ривожлантиришга, илм-фанни амалиётга кенг тадбиқ қилиш бўйича тажриба алмашишга, шунингдек, республиканинг ёш изланувчилари томонидан олинган натижаларни кенг тарғиб қилишга йўналтирилган.
Конференция тўрт кун — 6 октябрдан 10 октябрга қадар давом этади.
Мавзуга оид
18:34 / 06.10.2025
Дунёдаги энг ақлли одам эълон қилинди
19:42 / 12.07.2025
Дуров муваффақиятли компания ташкил қилишнинг асосий шартини айтди
01:05 / 14.11.2024
Олий математика сунъий интеллектнинг заиф томони бўлиб қолмоқда — тадқиқот
16:40 / 08.10.2024