15:00 / 10.10.2017
10925

90-йилларнинг машҳур экстрасенси Алан Чумак вафот этди

Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришларича, Россиядаги табиблар ичида энг таниқлиси, телевизордан туриб миллионлаб хонадонлардаги сув ва бошқа буюмларни «зарядлаб» бериш билан машҳур бўлган Алан Чумак 82 ёшида вафот этган.

1970 йилдан 1980 йилгача Алан Чумак оддий журналист бўлиб ишлаган ва экстрасенсорикага алоқаси борлиги хаёлига ҳам келмаган. У даволаш ҳолатлари ҳақида материал тайёрлай туриб, ўзи ҳам ғайриоддий қувватга эга эканлигини сезиб қолади. Ўтган асрнинг 80-йиллари охири ва 90-йиллари бошида Чумак телеэкранларга чиқиб, телевизор орқали турли предметларни «зарядлаган» ва ўша нарсаларни истеъмол қилган ёки улардан фойдаланган инсонлар гўёки шифо топа бошлаган.

Орадан бироз вақт ўтиб, Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги Алан Чумакнинг чиқишларини тақиқлаган. Шунга қарамай, экстрасенс асло қўл қовуштириб ўтирмади. У бутун кучини бошқа йўналишга қаратиб, ёзувчига айланди. 2009 йилгача у учта китоб ёзиб чоп этди. Экстрасенсорикани ҳам ташлаб юбормади, фақат шахсан мурожаат қилган инсонларни даволаб юрди.

Мавзуга оид
Top