Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясига янги раис сайланди
Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси (ЕКПА) сешанба куни учинчи турда кўпчилик овоз билан кипрлик парламентарий Стелла Кириакидесни ташкилотнинг янги раҳбари этиб сайлади.
Унинг учун 132 депутат овоз берган. Кириакидес Ассамблеяни 2018 йилнинг январига қадар раҳбарлик қилади, ўшанда Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси янги сиёсий гуруҳ орасидан раисни танлайди.
Стелла Кириакидес – 2016 йилнинг 20 июнидан Кипрнинг Ассамблеядаги делегацияси вакили. У Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясининг ижтимоий масалалар, соғлиқни сақлаш ва барқарор ривожланиш бўйича қўмитаси раисидир.
Мавзуга оид
12:10 / 13.02.2026
Европа кенгаши собиқ бош котиби Ягланднинг уйида тинтув ўтказилди
14:50 / 14.05.2025
Европа кенгаши РФ учун махсус трибунал яратиш жараёнини бошлади
14:23 / 03.04.2025
Шавкат Мирзиёев Евроиттифоқ етакчилари билан учрашув ўтказди
08:16 / 02.04.2025