Трамп Британия бош вазири билан Эронга қарши чораларни келишиб олди
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй телефон орқали суҳбат қилиб, Эроннинг ядро қуролини ишлаб чиқишига тўсқинлик қилиш масалаларини муҳокама қилиб олди.
Трамп Эронни яна ракеталарни ишлаб чиқиш, террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблаган ва «зарарли ва деструктив» фаолияти туфайли, Теҳронни жавобгарликка тортиш учун ҳамкорлик зарурлигини уқдирган.
«Президент Дональд Трамп бугун Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй билан Эроннинг ядро қуролига эга бўлиш йўлларини тўсиш масалаларини муҳокама қилди», — деб хабар беради Оқ уй матбуот хизмати.
Суҳбат америкаликлар ташаббуси билан амалга оширилган.
Аввалроқ, Британия бош вазири офиси расмий Лондонни Эроннинг ядро дастури бўйича эришилган келишувга амал қилиши ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга оид
23:14 / 19.11.2024
Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди — ОАВ
21:44 / 19.11.2024
Канадада собиқ адлия вазирига суиқасднинг олди олинди
19:09 / 19.11.2024
Трамп Москва ва Теҳроннинг иттифоқини парчалай оладими?
11:54 / 19.11.2024