"Индонезиями, Жанубий Кореями, нима фарқи бор": россиялик вазир Путиннинг кулгисини қистатди
Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачёв қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда Индонезия ва Жанубий Кореяни адаштириб юбориб, Россия президенти Владимир Путиннинг кулгисини қистатди. Ушбу ҳолат тасвирланган видео Кремлнинг расмий сайтида жойлаштирилди.
Йиғилиш вақтида Ткачёв ишлаб чиқарадиган чўчқа гўштининг катта қисмини Индонезияга экспорт қиладиган Германияни мисол тариқасида келтириб ўтган. У Германия чўчқа гўштини экспорт қиладиган давлатлар қаторида Индонезияни ҳам айтиб ўтган. Бироқ синчков Путин вазирнинг гапини бўлиб, унинг хато сўзлаётганига ишора қилган.
"Индонезия – мусулмон давлат, у ерда чўчқа гўшти ейилмайди", деб айтган Путин.
Шунда Ткачёв сир бой бермай, "Жанубий Корея... Нима фарқи бор?", деб кулгу билан жавоб қилган.
Путин вазирнинг бу жавобидан кулгуси қистаб, юзини қўллари билан ёпиб олган.
Мавзуга оид
17:29 / 18.11.2024
Bloomberg: Эрдўған Россия—Украина урушини музлатиб қўйиш режасини тайёрлади
14:30 / 18.11.2024
Песков: Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат бўйича ҳозирча тайёргарлик йўқ
13:15 / 18.11.2024
Шолц: Путиннинг Украинадаги уруш ҳақидаги қарашлари ўзгармади
22:03 / 15.11.2024