Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чимкент ҳокими хизмат машиналарини тақиқлади ва амалдорларга автобусда юриш ҳақида топшириқ берди
Чимкент ҳокими Ҳабидулла Абдураҳимов бир ой давомида ўзи ва қўли остидаги ходимларга хизмат автомобилларидан фойдаланишга тақиқ қўйди, дея хабар берди Tengrinews.kz.
Бунинг ўрнига, жамоат транспортидан фойдаланиш ҳақида топшириқ берилди, тежаб қолинган пуллар эса ўрта ва оддий поғонадаги ходимларни мукофотлашга ишлатилади. Йиғилишда шаҳар ҳокимининг таъкидлашича, шаҳарда жамоат транспорти муаммолари бир неча бор кўтарилган, аммо вазият ўзгармай келмоқда.
«Демак, биз вазиятни самарали назорат қилмаяпмиз, шунинг учун биз ўз ёндашувларимизни ўзгартирамиз», - дея таъкидлаб ўтди шаҳар ҳокими.
Хизмат транспортига қўйилган тақиқ шаҳар ҳокими, унинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, коммунал корхоналар ва муассасалар раҳбарларига тегишли бўлади. Барча хизмат транспортини шаҳар ҳокимлиги автотураргоҳига қўйиш вазифаси топширилди.
Бундан ташқари, Чимкент ҳокими шаҳар маъмурияти раҳбарларига бир ҳафта мобайнида ишга жамоат транспортида келиш ва кетиш вазифасини юклади. Улар жамоат транспорти ишидаги камчиликларни шахсан қайд этишлари керак. Шаҳар маъмурияти раҳбарларининг, шунингдек, йўловчиларнинг шикоятлари махсус ташкил этиладиган комиссияга берилади. Унинг фаолиятлари натижаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ташувчи компаниялар билан шартномаларни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Бундан ташқари, фуқароларнинг жамоат транспорти соҳасидаги камчиликлар бўйича хабарлари асосида, ташувчиларнинг рейтинги пайдо бўлади: шикоят қанчалик кўп бўлса, рейтинг ҳам шунча паст бўлади. Хабар қилинишича, шаҳарнинг барча автобусларида йўловчилар ташиш транспорти бўлими бошлиғи Куатжон Жуматаевнинг фотосуратлари ва шаҳар транспорти муаммоларини ҳал қилиш бўйича шахсий ваъдалари осиб қўйилади.
Мавзуга оид
18:34 / 04.09.2025
Қозоғистон тоғларида ўзбекистонлик сайёҳ дарага қулаб, ҳалок бўлди
07:55 / 23.04.2025
Қозоғистонда Чимкент ҳокими ўринбосарининг ҳаётига суиқасд қилинди
18:55 / 03.09.2024
Қозоғистон жанубидаги «авария»да Ўзбекистон фуқаролари жабрланди
09:20 / 30.12.2023