Тожикистонда вояга етмаган фарзандларини турмуш қуришга мажбурлаган ота-оналар жазога тортилди
Тожикистоннинг Хатлон вилояти Яван тумани суди ўзларининг вояга этмаган фарзандларини оила қуришга мажбурлаган тўрт фуқарога ҳукм чиқарди.
Эр-хотин С.Шарипов ва Д.Абдуллоева, уларнинг ўғли У.Шарипов ҳамда вояга етмаган келиннинг онаси Н.Саъдиева 2016 йилнинг октябрь ойида вояга етмаган болаларни атайин турмушга қуришга мажбурлашгани учун жазога тортилди, деб хабар бермоқда Тожикистон Бош прокуратураси матбуот маркази.
«Ота-оналар ФҲДЁ органларида никоҳни қайд эттирмасдан, ислом бўйича никоҳ ўқитиш орқали ўзларининг фарзандлари - 17 ёшли У.Шарипов ва 16 ёшли Н.Раҳимовани уйлаб қўйишган. Ота-оналар бу ҳолат учун иш ҳақидан 20 фоиз ушлаб қолган ҳолда бир йилга ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум қилинди. Куёв эса 140 соатлик мажбурий ишларга жалб этилади», - дея хабар берган Бош прокуратура.
Тожикистонда 2011 йилнинг 1 январидан республика Оила кодексига ўзгартиришлар киритилди. Уларга кўра, қизлар учун никоҳ ёши 17 дан 18 ёшга ўзгартирилди.
Ушбу ўзгартиришлар 2010 йил 21 июлда президент Имомали Раҳмон томонидан тасдиқланди. Бунга қадар республикада қизлар учун оила қуриш 17 ёшдан белгиланганди, алоҳида ҳолатларда эса 16 ёшда ҳам турмушга чиқишга рухсат берилган.
Мавзуга оид
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024