Жамият | 19:20 / 17.10.2017
15069
2 дақиқада ўқилади

Қуёшда суперчақнаш юз бериши мумкинлиги тахмин қилинмоқда

Фото: СС0 Public Domain

Яқин 100 йил ичида Қуёшда бутун дунё бўйлаб энерготизимлар ишини издан чиқарадиган суперчақнаш юз бериши мумкин. Бундай хулосага Ҳарвард университети олимлари келдилар.

Олимлар яқинда Қуёшда юз берган кучли чақнашларга асосланиб шундай фикрга келдилар. Уларнинг таъкидлашича, суперчақнаш одамлар учун ҳалокатли бўлиши мумкин, чунки у ўз ортидан энерготизимлар, ядро станцияларида совутиш тизимлари, сунъий йўлдошларнинг ишдан чиқиши, интернетнинг ишламай қолиши ҳамда техноген аварияларни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, самолётлар йўловчилари радиациянинг катта дозаларини олишлари мумкин.

New Scientist нашрида чоп этилган мақолада айтилишича, 1859 йилда юз берган охирги суперчақнаш Кэррингтон ҳодисаси номи билан маълум бўлган геомагнит бўронга олиб келган. У Европа ва АҚШда телеграф тармоғининг издан чиқишига, қуйи кенгликларда ёрқин қутб ёғдулари вужудга келишига сабаб бўлган. Олимларнинг таъкидлашларича, бундай суперчақнаш катта эҳтимоллик билан 21-аср охиригача юз бериши мумкин.

Мавзуга оид