Жаҳон | 23:55 / 12.09.2024
14708
2 дақиқада ўқилади

Ерда 7 баллик геомагнит бўрони кузатилмоқда

Қуёш астрономияси лабораторияси маълумотларига кўра, Ерда қайд этилган геомагнит бўрон G3 даражасига қадар кучайди.

Фото: Getty Images

12 сентябр куни соат 18:35 (Тошкент вақти билан 20:35)да Ер сайёрасида G3 даражасидаги геомагнит бўрони кузатилди.

«Қозоғистон шимолидагилар ҳам шимолий қутб ёғдуси ходисасига гувоҳ бўлишаётган бўлиши керак. Ёғдунинг 55 дарача кенгликка қадар, яъни Россиянинг марказий ҳудудларигача тушиш эҳтимолий юқори», — дейилади хабарда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, гап кучли магнит бўрони ҳақида кетмоқда. Мониторинг шкаласига кўра, G3 даражаси — «кучли». G1 энг заиф, G эса жуда кучли деб ҳисобланади.

Геомагнит бўронлар об-ҳавога сезгир ва кекса одамларга, шунингдек, сурункали касалликларга чалинганлар ва ҳомиладор аёлларга кўпроқ таъсир кўрсатади. Қуёш фаоллиги юқори бўлган кунларда бош оғриғи, бош айланиши, бўғим ва мушак оғриғи, кўнгил айниши, юқори қон босими, заифлик ва уйқусизлик пайдо бўлиши мумкин.

Май ўрталарида Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси Ерда сўнгги 20 йилдаги энг кучли магнит бўрони юз бериши тўғрисида хабар берган эди.

Мавзуга оид