Жаҳон | 21:37 / 17.10.2017
9453
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Каталонияни референдумдан кейин деярли 700 та компания тарк этди

Фото: AFP 2017 / Jorge Guerrero

Каталониядаги мустақиллик бўйича референдумдан кейин деярли 700 та компания мухториятдаги офисларини Испаниянинг бошқа вилоятларига ўтказдилар. Бу ҳақда Испания савдо регистратори директори Ана Дель Валье El Mundo испан нашрига маълум қилди. 

Каталониядан ўтган ҳафтанинг ичида 92 компания кетди, уларнинг умумий сони эса 691 тага етди. Бу борада энг таранг кунлар 9 ва 10 октябрь бўлди. Бу кунлари  мос равишда 212 та ва 175 та компания манзилини ўзгартирди.

Аввалроқ Каталония женералитати раҳбари Карлес Пучдемон Испания бош вазири Мариано Рахойга Каталония бўйича музокараларни бошлаш таклиф қилинган мактуб жўнатганди. Мадридда ушбу мактуб мазмунсизлиги ва мухторият ўз мустақиллигини қабул қилгани-қилмаганига ойдинлик киритмаслиги айтилган. Испания ҳукумати бу саволга 19 октябргача жавоб беришни талаб қилмоқда, акс ҳолда у Каталониядан мухторият мақомини қайтариб олишни назарда тутувчи конституция моддасини қўллаш билан таҳдид қилмоқда.

Мавзуга оид