Мудҳиш қотиллик: йигит ўз амакисининг қизини зўрламоқчи бўлди, сўнг уни бўғиб ўлдирди
Хонқа туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган Х.Д. қизи, 1999 йилда туғилган, касб-хунар коллежи талабаси Ю.Д. 2017 йил 12 октябрь куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлиги сабабли уни топишда ёрдам беришларини сўраб, туман прокуратурасига қилган мурожаати асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тузилган тергов-тезкор гуруҳи томонидан қидирув-суриштирув ишлари бошлаб юборилди, деб хабар бермоқда Хоразм вилояти ИИБ.
Қидирув-суриштирув ишлари тезкор ходимларни аризагўйнинг укасини уйи томон етаклади. Уй ва унинг ёрдамчи хоналарини кўздан кечирган тезкор ходимлар уй полининг тагидан бўйин қисмидан буғиб ўлдирилган Ю.Д.нинг жасадини топишди.
Дастлабки суриштирув ишлари натижасида, ушбу қиз амакисининг уйига сув олиш учун келганида, амакисининг ўғли, ўзи билан бир коллежда таҳсил олувчи, 1999 йилда туғилган Ю.Ж. уйда бошқа ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ўз амакисининг қизини номусига тегиш мақсадида ташланганида, қиз унга қаршилик кўрсатиб, унинг жирканч ишини барчага маълум қилиб, шарманда қилишини айтиб, ёрдам сўраб бақирганлиги сабабли, ўзининг кирдикорини яшириш мақсадида қизни бўйнидан бўғиб ўлдириб, жасадини полнинг тагига яширганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Айбланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.
Мавзуга оид
18:12 / 09.11.2024
Бир чуқурдаги икки мурда – Пайариқдаги қотиллик тафсилоти
19:18 / 02.11.2024
Арчазордан топилган одам боши – Қўштепадаги қотиллик тафсилоти
19:02 / 31.10.2024
Навоийдаги чўлда 10 нафар йигит пичоқлашди
11:44 / 30.10.2024