Жамият | 00:23 / 19.10.2017
26450
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда шамол вақтида узилган электр сими рестораннинг ёниб кетишига сабаб бўлди

Фото: Водители Ташкента

17 октябрда Тошкентда "Паркент" бозори яқинида жойлашган Daro кафеси ёнғин ичида қолди.

Ёнғин ҳақидаги хабар Тошкент ёнғин хавфсизлиги бошқармасига соат 22.50да келиб тушган. 10 дақиқа ичида 4 та ўт ўчириш бригадаси воқеа жойига етиб келган. Ўт ўчирувчилар 25 дақиқа ичида ёнғинни бартараф этишган.

Олов қўшни уйга ҳам ўтган, бироқ унга қаттиқ шикаст етказмаган. Кафе эса буткул ёниб кетган. Ёнғин вақтида ҳеч ким жабр кўрмаган.

Маълум қилинишича, ёнғинга 17 октябрда кечки вақт кузатилган қаттиқ шамол сабаб бўлган. Шамол электр симини узиб юбориши натижасида, сим ресторан томи устига тушиб, ёпманинг бир онда ёнишига олиб келган. Бир неча дақиқа ичида ёнғин бутун бинони қамраб олган.

Мавзуга оид