Жамият | 06:57 / 20.10.2017
10824
1 дақиқада ўқилади
АҚШ авиакомпанияси антиқа рейсни амалга оширди
Southwest Airlines авиакомпанияси экипажи фақат аёллардан ташкил топган илк рейсни амалга оширди. Бу ҳақда компаниянинг ўзи твиттерда маълум қилди.
Авиакомпания рейснинг жўнатилиши олдидан олинган суратни чоп этди. Унда фақатгина аёллар тасвирланган. Таъкидланишича, аёллар бошқарувидаги Boeing-737’да Сент-Луисдан Сан-Францискога рейс амалга оширилган. Йўловчиларга 4 нафар аёл борт-кузатувчи хизмат кўрсатган, самолётни эса 2 нафар аёл учувчи бошқарган.
Твиттер фойдаланувчилари авиакомпаниянинг бу ютуғини юқори баҳолашган.
АҚШ фуқаролик авиацияси федерал болшқармаси маълумотларига кўра, 2016 йилда учувчилик лицензиясига эга бўлган 584 минг учувчидан тахминан 39 минг нафарини аёл учувчилар ташкил қилган.