Фан-техника | 16:45 / 20.10.2017
6275
2 дақиқада ўқилади

Alibaba президенти «Интернетда ишлаб чиқарилган» ёрлиғи пайдо бўлишини тахмин қилди

Фото: Getty Images

Ўтган 50 йил мобайнида халқаро савдони 65 мингга яқин компаниялар белгилаб берди, аммо келажакда бу ҳолат ўзгаради. Келгуси 50-60 йил ичида интернет орқали ишлайдиган 60 млн. кичик ва ўрта бизнес корхоналари пайдо бўлади ҳамда улар жаҳон савдо майдонида етакчи ўринни эгаллайди. Бу ҳақда Alibaba Group президенти Майкл Эванс «Ёшлар ва талабалар фестивали»даги «Келажак тасвирлари: умумий қадриятлар ва шахсий ҳисса» мавзусида бўлиб ўтган мунозарада маълум қилди, деб хабар бермоқда РБК.

«Барча логистика, тўлов ва ҳисоб-китоблар бутун жаҳон иқтисодиёти бўйлаб интернет орқали амалга оширилади. Бу ҳеч қачон бўлмаганди», - дея қўшимча қилиб ўтди у. Илгари кичик ва ўрта бизнес ўз фаолиятини жойлашган минтақасидаги ҳудуд билан чеклашга мажбур бўларди. Бизнес ўз маҳсулотларини бошқа ҳудудларга етказиб бериш имкониятига эга бўлмаган. 

«Биз келажакни шундай кўраяпмиз: ҳар бир кичик компания ва бизнес жаҳон савдосида иштирок этади. Мобиль телефони ва ўз ғоялари бўлган ҳар бир киши ўз бизнесини яратиши мумкин бўлади», - дея таъкидлаб ўтган Эванс. 

Унинг сўзларига кўра, «Хитойда ишлаб чиқарилган» (Ҳиндистон ёки АҚШда) ёрлиғи «Интернетда ишлаб чиқарилган» ёрлиғи билан алмаштирилади.

Мавзуга оид