Жаҳон | 16:35 / 20.10.2017
5101
1 дақиқада ўқилади

ШҲТга аъзо давлатлар миллий координаторлари мажлиси бўлиб ўтди

2017 йилнинг 17-20 октябрь кунлари Пекин шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг (МКК) навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари томонидан ташкилот фаолиятининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, жумладан Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг бўлажак мажлиси ва бошқа тадбирларга тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томони 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида Адлия вазирлари йиғилиши ва 25-27 октябрь кунлари ШҲТга аъзо давлатларнинг Олий суд раислари мажлиси ўтказилиши тўғрисида мажлис иштирокчиларига маълумот берди.

Миллий координаторлар ШҲТ кун тартибининг бошқа масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.

Мавзуга оид