Жаҳон | 22:47 / 23.10.2017
17329
2 дақиқада ўқилади

Журналист аёлга пичоқ билан жароҳат етказган шахс ўз жинояти сабабини маълум қилди

Фото: Виталий Рувинский/«Эхо Москвы»

"Эхо Москвы" журналисти Татьяна Фельгенгауэрга жароҳат етказган шахс Исроил ва Россия фуқароликларига эга бўлган. Бу ҳақда Россия тергов қўмитасининг расмий вакили Светлана Петренко маълум қилди. 

Жиноятни содир этган 48 ёшли Борис Грицнинг айтишича, у Абхазияда туғилган, Москвада таълим олган ва 2003 йилда Исроилга кўчиб кетиб, Россияга бир ойгина олдин қайтиб келган.

Фото: Виталий Рувинский/«Эхо Москвы»

"Сўроқ вақтида эркак жабрланувчи билан 5 йил давомида телепатия ёрдамида мулоқот қилгани, шу сабабли унда аёлга нисбатан адоват авж олгани ва айнан шу ҳолат жиноятни содир этишга ундаганини айтган. Эркак сўроқ вақтида Татьяна Фельгенгауэрнинг касби билан боғлиқ фаолияти юзасидан эътирозлар билдирмаган", деб айтилди тергов қўмитасида.

Фото: Виталий Рувинский/«Эхо Москвы»

Эркакни психиатрик экспертизадан ўтказиш буюрилган. Шунингдек, унга нисбатан "Ўзганинг ҳаётига қасд қилиш" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

23 октябрда айбланувчи "Эхо Москвы" радиостанцияси таҳририятига кириб, жонли эфир вақтида аёл журналистнинг бўйнига пичоқ билан жароҳат етказган. Журналист операция қилинган ва айни дамда сунъий кома ҳолатида қолмоқда. Унинг аҳволи барқарор дея баҳоланган.

Фото: Виталий Рувинский/«Эхо Москвы»

Мавзуга оид