Спорт | 22:05 / 27.10.2017
4666
2 дақиқада ўқилади

Alibaba вице-президенти «Бруклин Нетс» баскетбол клубининг 49 фоизини сотиб олмоқчи

Фото: Reuters

Хитойнинг Alibaba Group электрон корпорацияси ҳамасосчиси ва вице-президенти Жо Цай Миллий баскетбол уюшмасининг "Бруклин Нетс" клуби 49 фоиз акциясини сотиб олишга рози бўлди, деб хабар бермоқда ESPN. Ушбу клуб россиялик миллиардер Михаил Прохоровга тегишли ҳисобланади.

Ушбу харид нархи 2,3 млрд долларга баҳоланган. Битим Цайнинг бир неча йилдан кейин клубнинг назорат пакети эгаси бўлиш имконини кўзда тутади.

Россиялик миллиардер, "Онэксим" гуруҳи эгаси Михаил Прохоров "Бруклин Нетс"нинг яна 4 йил асосий эгаси бўлиб қолади, шундан кейин у назорат пакетини Цайга сотади. Бу юз бермагунча, клубдаги операцияларни Прохоров назорат қилади, Цай эса бу жараёнга аралашмайди. 

Прохоров "Бруклин Нетс"нинг 80 фоиз акциясини 2009 йилда 220 млн долларга сотиб олган. У 2015 йилда клубнинг ягона эгасига айланган. 

Россиялик миллиардер МБА тарихида илк хорижлик клуб эгаси бўлган.

Мавзуга оид