А Серия. Игуаиннинг иккита голи «Ювентус»га «Милан» устидан ишончли ғалаба келтирди
Италия чемпионатининг 11-турида «Милан» ўз майдонида «Ювентус»ни қабул қилди.
Мухлислар муросасиз курашларга бой ўйин гувоҳи бўлишди. Ўйин тақдирини Гонсало Игуаиннинг шахсий маҳорати ҳал қилди. Аргентиналикнинг иккита голи «Ювентус»га бу ўйиндаги ғалабани тортиқ қилди.
Бу натижадан сўнг, «Ювентус» 28 очко билан пешқадам «Наполи»га етиб олди. Аммо неаполликлар 11-тур ўйинини эртага ўтказади. «Милан» 16 очко билан 8-ўринда қолди.
Италия чемпионати, 11-тур
Милан – Ювентус 0:2 (0:1)
28 октябрь, «Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)» стадиони
Голлар: 0:1 – 23 Игуаин, 0:2 – 63 Игуаин.
Милан – Доннарумма, Романьоли, Родригес, Абате (Локателли, 61), Сапата, Чалханоглу (Андре Силва, 77), Кессиэ, Борини, Биглия (Антонелли, 61), Сусо, Калинич.
Ювентус – Буффон, Кьеллини, Ругани, Лихтштайнер (Бардзальи, 65), Асамоа (Алекс Сандро, 71), Куадрадо, Хедира (Матюиди, 81), Пьянич, Манжукич, Дибала, Игуаин.
Огоҳлантириш: Кессиэ (32).