Бразилия президенти операция қилинди
Бразилия президенти Мишель Темер простата безида операцияни бошдан ўтказди. Бу ҳақда Сан-Паулудаги Сурия-Ливан госпиталида маълум қилинди, деб хабар бермоқда Jornal do Brasil нашри.
Шифохонада маълум қилинишича, президент операциядан кейин ўзини яхши ҳис қилмоқда ва яриминтенсив даволаш бўлимида соғлиғини тиқламоқда. Нашрнинг таъкидлашича, президент шифохонага 27 октябрь кечки вақт простата безининг яхши сифатли гиперплазияси ташхиси билан олиб келинган.
Президентнинг бетоблиги ҳақида 25 октябрда, унга қарши суд жараёнини бошлаш юзасидан олий суд сўрови бўйича парламентда овоз берилиши вақтида маълум бўлган. Шу куннинг ўзида Темер шифохонага етказилган. Текширувдан кейин Темер шифохонадан чиқариб юборилган, бироқ 27 октябрда қўшимча процедуралардан ўтиш учун яна шифохонага қайтган. Шу куни уни шифохонага ётқазишга қарор қилинган.
Темер коррупцияда айбланмоқда.
Мавзуга оид
08:17 / 20.12.2018
Бразилия бош прокурори президентни коррупцияда айблади
08:46 / 29.06.2017
Бразилия президенти G20 саммитидаги иштирокини бекор қилди
09:13 / 26.05.2017
Бразилиянинг собиқ президенти унга лавозими қайтарилишини талаб қилмоқда
07:49 / 19.05.2017