Тожикистонда ХВЖ ёрдамини тақдим этиш шартлари муҳокама қилинди
Тожикистонни қўллаб-қувватлаш учун Халқаро валюта жамғармасининг янги уч йиллик дастурини ишлаб чиқиш зарурлиги масаласи Тожикистон Миллий банки раисининг биринчи ўринбосари Жамолиддин Нуралиев ва Халқаро валюта жамғармасининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё давлатлари департаменти директори Юха Кяхконен томонидан муҳокама қилинди. Томонлар, шунингдек, ёрдам бериш эвазига Жамғарма томонидан таклиф этилиши мумкин бўлган шарт-шароитларни ҳам кўриб чиқдилар, дея хабар берди Тожикистон Республикаси Миллий банки матбуот хизмати.
Учрашувда Нуралиев ва ХВЖ вакиллари Тожикистонга техник ёрдам кўрсатиш масаласини ҳам муҳокама қилишди.
Аввалроқ, жорий йилнинг сентябрь ойи охирида Тожикистон Миллий банки раҳбариятининг ХВЖ миссияси билан учрашувида Кенгайтирилган кредит механизми доирасида ТР учун янги ёрдам дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилганди.
Мамлакат Миллий банки маълумотларига кўра, бугун Тожикистон молиявий барқарорликни таъминлаш ва мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, пул-кредит сиёсатини, банк тизимини мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлашга муҳтож.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистонни қўллаб-қувватлаш учун ХВЖнинг янги дастурини ишга тушириш имкониятлари тўрт йил давомида муҳокама қилинмоқда. Республика Жамғарманинг 500 миллион долларга қадар имтиёзли кредит маблағларини жалб қилишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024