Жаҳон | 01:00 / 03.11.2017
33848
6 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг заҳарли кўллари

Фото: Don't Panic

Байкал, Мичиган, Виктория – бу машҳур кўллар бир неча авлодга етадиган энг тоза ичимлик суви заҳираларини ўзида сақлайди. Биз 80 фоизга сувдан ташкил топганмиз, шунинг учун бу биз учун ҳаётий муҳим аҳамиятга эга. Бироқ барча кўллар ҳам ўз тозалигини сақлаб қола олмаган. Шотландиянинг гўзал кўллари нафақат Лох-Несс плезиозаври қидирувлари билан, балки икки асрдан зиёд вақтдан буён Британия оролларидаги энг асосий транспорт  каналларидан бири экани экани билан ҳам машҳур. Лох-Нессдаги фауна ва флора қўшни кўллардан ҳеч нимаси билан фарқ қилмайди. Don'tPanic инсонлар хатти-ҳаракатлари натижасида ҳаётни йўққа чиқарган кўллар ҳақида маълумот берди.

 

Рио Тинто, Испания

Фото: Don't Panic

Рио – дарё, Тинто – қизил. Португалиялик мустамлакачилар  ўз вақтида Бразилияни қизил дарахтнинг маҳаллий номи билан аташган. Испаниянинг Андалусия провинцияси ҳануз Европада жойлашган. Бироқ шуниси ачинарлики, уч минг йилдан ортиқ вақтдан буён у ердан олтин, кумуш, мис, никель, молибден қазишади... Ўрта асрларда симоб ҳам қазиб олишган. Натижада кўлнинг қанчалик ифлосланганини тасаввур қилиш қийин эмас. Шуниси ажабланарлики, бу ерда ҳаво ҳам керак бўлмаган, бироқ азот зарур бўлган экстремал-бактериялар яшайди. Астробиологларнинг тахминларига кўра, бактерияларнинг бу тури Марс сайёрасига яхши мослашади.

 

Карачай, Россия

Фото: Don't Panic

Атомчи-олимлар бу кўлга фақат бир ҳолатдагина боришади: ҳаётни қийноқли ўлим билан тугатишни исташса. Ушбу ажойиб сурат 1975 йилги Киштим ҳалокатидан кейин стронцийдан плутонийгача бўлган энг ҳалокатли радиоактив элементларнинг барча таниқли изотопларини яширади. 2017 йил ўлчамларининг кўрсатишича, кўл қирғоғида тўлиқ кимё- ва радиоҳимояли кийимсиз бир соатдан кам турилса, ҳалокатли дозали радиация кафолатланади. Балиқчилар кўлнинг баъзи жойларини яхши кўришади, зеро у ерда мисли кўрилмаган ҳажмдаги балиқлар сузади. Бироқ ҳатто шундай жасур одамлар ҳам уни ейишга жазм қилишмайди.

 

Ситарум, Индонезия

Фото: Don't Panic

Ҳинд океани улкан. Индонезия архипелаги - дунёдаги энг йирик архипелаг. Бироқ сув билан боғлиқ муаммолар у ерда саноат инқилобидан анча олдин бошланган. Ҳозирда камида 300 миллион киши сувга тўйиши учун уни қайнатишига тўғри келади ва буларнинг бари тропик иқлимда. Ситарум кўлида 100дан ортиқ кимёвий корхоналар чиқиндилари оқизилади. Аксарияти гуруч далаларига ҳам бориб қуйилади. 2011 йилда ҳукумат вазият ечимини топишга ваъда берганди. 15 йилга мўлжалланган кўлни реабилитация қилиш лойиҳасининг қиймати 4 миллиард долларга баҳоланган. Вазият аста-секин яхшиланмоқда.

 

Қайнар кўл, Доминикан республикаси

Фото: Don't Panic

Бу Камчатка эмас, Йеллоустоун ҳам эмас, бироқ Доминикан қайнар кўли сув ҳароратига кўра дунёнинг иккинчи энг иссиқ кўлидир. Бу нейзер водий эмас, тўлақонли кўл. У Йўқлик водийсида жойлашган - сўзловчи ном қирғоқдаги Цельсий бўйича 83-93 даражага тенг ҳароратда кўлда умуман ҳеч ким яшамаслиги билан изоҳланади.

 

Зумрад кўл, Буюк Британия

Фото: Don't Panic

У ажойиб кўринишга эга, бироқ унга ҳатто қўл солиб кўришга ҳам қизиқманг. Бундай чиройли ранг ҳатто Чернобиль ўлчамларини ҳам ортда қолдирувчи заҳарли моддалар концентрацияси билан изоҳланади. Кўлга ҳеч ким респираторсиз яқинлашмайди, зеро аммиакнинг бундай ўткир ҳиди ҳатто каламушларни ҳам чўчитиб юборади. Шуниси ажабланарлики, тадқиқотлар кўлдаги сувнинг ўз-ўзидан тозаланишини кўрсатган.

 

Тақа-кўл, Калифорния

Фото: Don't Panic

Калифорния нафақат ўз миллиардерлари сони билан, балки хавфли экологияли жойлари билан ҳам машҳур. Улардан бири - Тақа-кўл. Уч нафар профессионал ўрмончи кўлни режали кўздан кечираётган вақтда унга ҳаддан ташқари яқин келганига доир воқеа анча танилган.

 

Ёлғиз кўл, Калифорния

Фото: Don't Panic

Жуда қадимий ва ёлғиз кўл Калифорниядани энг хавфли масканларнинг иккинчисидир. У Тинч океанига чиқишга эга эмас, бироқ шўрлиги худди шундай ва заҳарли кимёвий бирикма - 10 pH. Олимларнинг аниқлашича, бунга муз давридан қолган оҳактош-туз устунлари сабабдир.

Баъзан кўлга қушлар учиб келади - орнитологларнинг тахмин қилишича, улар шунчаки қизиқиш сабаб кўлни зиёрат қилишади, зеро уларнинг ҳид билиш хусусияти жуда ривожланган бўлиб, ҳалокатли хавфни сезмаслиги мумкин эмас. Фақат энг кучлиларгина омон қолади.

 

Киву: Конго ва Руанда

Фото: Don't Panic

Кўл ярим асрдан буён давом этиб келаётган тўхтовсиз урушларнинг олд сафларида. Бу ўз-ўзидан уни ҳаёт учун хавфли қилади. Бироқ табиат душман давлатлар учун бу чегарани ўзи яратган: кўл тубидан мунтазам равишда метан ва углерод оксиди ажралади; етарлича сув йиғилгандан сўнг унга қарата ўқ узиш ёки гугурт ташлашнинг ўзи кифоя. Бундай ҳолатлар бўлган ҳам ва уларнинг бари доим 50-100 км радиусдаги бутун тирик жонзотнинг ўлими билан тугаган.

Африкада сув ости вулқонлари талайгина, бироқ буниси энг хавфлисидир.

Мавзуга оид