Алишер Усмонов ва Моширий АПЛ клубини сотиб олиш учун ҳийла ишлатган бўлиши мумкин
Германиянинг Süddeutsche Zeitung газетаси Бермуд оролларининг Appleby офшор ҳуқуқий фирмасига тегишли бўлган бир қанча махфий молиявий ҳужжатларни қўлга киритди.
BBC хабарига кўра, улардаги маълумотлардан Алишер Усмонов ва Фарҳод Моширий томонидан амалга оширилган «Арсенал» ва «Эвертон» акциялари билан боғлиқ баъзи ишларнинг тафсилотлари ойдинлашди.
2007 йилда ҳамкорларга тегишли бўлган Red and White Holdings офшор компанияси «Арсенал»нинг 14,58% акциясини харид қилган. Расмий хабарларда, Усмонов ва Моширийнинг Red and White Holdings компаниясидаги улуши 50%дан экани айтилганди. Аммо, ҳужжатларга кўра, «Арсенал» акцияларининг харидини тўлиғича Усмонов молиялаштирган. Моширий эса пулларни совға тариқасида олган.
2016 йилда Red and White Holdings «Арсенал» акцияларининг 30,4%га эга бўлди. Моширий эса Red and White Holdings компаниясидаги 50% улушини Усмоновга сотганини эълон қилди. Шундан сўнг, «Эвертон»нинг 49,9% акциясини сотиб олди. Яъни, Усмоновнинг пуллари «Эвертон»ни харид қилиш учун сарфланди. Бундан хулоса қилиш мумкинки, россиялик тадбиркор иккита клубнинг акцияларига эгалик қилмоқда.
АПЛ қоидаларига кўра, лиганинг бирор клубига тегишли бўлган 10% акцияни сотиб олган шахс, бошқа клубларнинг акциясига эгалик қилолмайди. Эҳтимол, Усмонов ва Моширий бу қоидани бузган бўлиши мумкин.
Моширийнинг адвокатлари тадбиркорнинг 2007 йили Red and White Holdings компаниясидаги улушини сотиб олиш учун Усмоновдан пул олганини инкор этмоқда.
Мавзуга оид
17:38 / 04.11.2024
Германияда Алишер Усмоновга нисбатан тергов тўхтатилди
20:49 / 29.10.2024
Алишер Усмонов яна Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбари бўлиши мумкин
15:10 / 14.10.2024
Bild: Усмонов ARD журналисти устидан прокуратурага ариза берди
21:22 / 01.10.2024