Жаҳон | 20:00 / 07.11.2017
6836
2 дақиқада ўқилади

БМТ Яманда 2015 йилдан буён қанча фуқаро ҳалок бўлганини маълум қилди

Фото: Reuters

Қуролли можаро гирдобида қолган Яманда 2015 йилнинг мартидан буён 14 мингдан зиёд тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди ёки яраланди. Бундай маълумотлар БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси расмий вакили Руперт Колвилл томонидан Женевада тақдим этилди.

"2015 йилнинг мартидан буён ҳалок бўлган ва яраланган тинч аҳолининг умумий сони 14 минг 168 кишини ташкил қилди. Жумладан, 5 минг 295 инсон ҳаётдан кўз юмган бўлса, 8 минг 873 киши яраланди", - деди у. Бу маълумотлар БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси Ямандаги офиси томонидан текширилди, бироқ "ҳақиқий рақамлар, афтидан, анча кўпроқ", дея тахмин қилди Колвилл.

Расмий вакил Яманнинг Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан блокадаси ҳақида тўхталар экан, Олий комиссар Бошқармаси бу қарор “ҳеч қандай айби бўлмаган оддий одамларга ёрдам тақдим этишга салбий таъсир кўрсатиши” мумкин эканидан “жуда ташвишда” эканлигини айтиб ўтди.

Душанба куни араб коалицияси Яманнинг барча аэропортлари ва портлари ёпилиши ҳақида маълум қилди. Бу Ар-Риёдга қарата баллистик ракета учирилганидан сўнг рўй берди.

Мавзуга оид