Европа НАТОга муқобил ташкилот тайёрламоқда
Европа Иттифоқининг ярмидан кўпроқ давлати яқин кунларда Европа мудофаа пакти – Европада мунтазам тизимлашган ҳамкорлик ҳақидаги келишувни (PESCO) имзоламоқчи эканликларини маълум қиладилар. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар бермоқда. Ушбу лойиҳага Франция ва Германия қуролли кучларни самаралироқ сафарбар этиш учун ташаббус билдирган, бироқ у НАТО доирасидаги мажбуриятлардан воз кечишни назарда тутмайди.
Таъкидланишича, PESCO’га кирмоқчи бўлган давлатларнинг бу режаси 13 ноябрда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашувида расман эълон қилинади.
PESCO тарафдорларининг айтишича, у НАТОнинг муқобилидан кўра, уни тўлдирувчи ташкилот бўлади, чунки айнан НАТО Европанинг хавфсизлиги учун жавоб берувчи асосий ташкилот бўлишда давом этади. PESCO’га қарши чиқувчилар эса янги пактнинг истиқболлари борасида Париж ва Берлин ўртасида очиқ тавофутлар борлигига ишора қилишмоқда. Carnegie Europe’нинг раҳбари Томаш Валашекнинг айтишича, ҳозирги PESCO барчасининг бошланишига сабаб бўлган Париж ғоясидан анча йироқ. “Франция ўз қуролли кучлари атрофида бирлашадиган кичик, бироқ юқори самарадор гуруҳни истаган. Бу гуруҳдан мақсад Европа Иттифоқи рухсати билан хорижда биргаликдаги операцияларни амалга ошириш бўлган. Германия босими остида эса PESCO кенгайиб кетди”, деб айтган Валашек.
Шу билан бирга Валашекнинг таъкидлашича, ушбу ҳолатда ҳам ташкилот, ҳамкорлик биргаликда қурол ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлса ҳам, Европа Иттифоқи учун жуда муҳим бўлади.
Мавзуга оид
18:56
ЕИ Хитой компанияларидан ишлаб чиқаришларини Европага жойлаштиришни талаб қилади
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024