Американинг NASA ва SpaceX компаниялари Марсга қандай қилиб етиб бориш устида бош қотираётган бир вақтда, олимлар ушбу сайёрага 200 кунлик саёҳат ва унда истиқомат қилиш одамларга қандай таъсир қилиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Фазогирлар мушаклар ҳажмининг қисқариши, суяк вазнининг йўқолиши, юқори ички бош қон босими, руҳий қийинчиликлар, захираларнинг етишмовчилиги ва радиациянинг узоқ вақт таъсир этиши ҳақида бормоқда.
Ҳозирда NASA ва унинг ҳамкорлари летаргик уйқуга кетиш технологиялари ва яхши ҳимояланган уйлар устида ишламоқда.
Engadget нашри ушбу тадқиқотлар тафсилотлари ҳақида NASA олимаси Лаура Кербер ва Spaceworks аэрокосмик муҳандислик компанияси ижрочи директори Жон Брэдфордга мурожаат қилди.
Брэдфорднинг айтишича, соғлом одамнинг Марсга бориши учун ҳам кўплаб муаммолар бор.
Фазога узоқ муддатли парвозларни амалга ошириш эксперти бўлган Жон Брэдфорд бу муаммоларни фазогирларни узоқ музлатиш ёрдамида камайтириш устида ишламоқда. Бу технология экипаж дуч келиши мумкин бўлган айрим эҳтимолларни пасайтириш ва қатор техник ҳамда муҳандислик вазифаларни бажариш имконини беради.
Тиббиёт нуқтаи назаридан баҳолаганда, летаргик уйқу кўп жиҳатларда ёрдам беради. У руҳий-ижтимоий муаммоларни бартараф этади. Инсон ухлаганда тушкунликка тушмайди. Мушак ҳажмининг кичрайиши ва суяк вазни камайишига қарши электр стимуллаш имкони пайдо бўлади. Ички бош қон босими пасаяди ва ҳатто радиацияда нурланиш оқибатлари ҳа минималлашади.
Техник жиҳатдан баҳолаганда ҳам ухлаётган экипаж билан NASA ва SpaceX парвозларини амалга ошириш бирмунча осонлашади. Озиқ-овқатга талаб сезиларли камаяди.
Жон Брэдфордга кўра, ҳаракатланиш учун зарур бўлган энергия вазнга жуда боғлиқдир. Агар умумий вазн камайтирилса, бу жуда фойдали бўлади.
Айтиш жоизки, «летаргия» кишида қандайдир қўрқинч уйғотади. Аслида ҳам шундай. Инсон танасининг меъёрий ҳарорати 37°С га яқин, аммо летаргия ҳолатида бу ҳарорат 32-34°С даражагача тушади. Тиббиётда инфарктга дучор бўлган беморларни даволашда шундай усул қўлланилади. Унинг ёрдамида «Формула-1» пойгалари бўйича Михаэл Шумахернинг мияси музлатилган. Албатта, гипотермия жиддий назоратни ҳам талаб этади.



















