Ўзбекистон | 13:40 / 08.11.2017
8922
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Вьетнам президентига ҳамдардлик билдирди

Фото: © REUTERS/Kham

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вьетнамнинг жанубий ва марказий минтақаларида вайронкор тўфон юз бериб, кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Чан Дай Куангга таъзия изҳор этди.

Вьетнамга ўтган ҳафта охирида ёпирилган “Дамри” тўфони туфайли ҳалок бўлганлар сони 89 кишига етган, 18 киши бедарак йўқолган.

Айни вақтда 100 мингдан кўпроқ уй сув остида қолган. 

Мавзуга оид