Жаҳон | 18:30 / 09.11.2017
10518
2 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби коррупция кимларга энг кўп таъсир кўрсатишини айтди

Фото: AFP

Коррупция – бу жаҳон спортига илакишиб қолган «саратон ўсмаси». Шу ва бошқа кўплаб муаммолар БМТнинг коррупцияга қарши Конвенцияси иштирокчи давлатларининг еттинчи конференциясида муҳокама қилинмоқда. У Венада бўлиб ўтаяпти.

БМТ янгиликлар Марказининг хабар қилишича, жорий йилдаги мавзулар орасида – ёввойи табиатга қарши жиноятлар, иқтисодий жиноятлар, давлат бошқаруви органларида коррупциянинг олдини олиш, ўмарилган пулларни қайтариш, экстремизм билан кураш масалалари ҳам бор.

Ҳафта охирига қадар давом этадиган форумда 1,6 мингдан ортиқ делегатлар қатнашмоқда. Бу жаҳондаги шу каби энг йирик тадбирдир. Унинг иштирокчилари коррупция билан кураш соҳасидаги тажриба билан алмашмоқда ва 2003 йилда қабул қилинган Конвенцияни амалга ошириш масалаларини муҳокама этишяпти. Бугунги кунда Конвенцияни 183 мамлакат ратификация қилган.

Коррупция энг камбағал, ҳимоясиз ва заиф кишиларга кўпроқ таъсир кўрсатади, дея маълум қилди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш форум иштирокчиларига йўллаган мурожаатида. У жаҳон етакчиларини ҳукуматга ишончни тиклаш учун коррупцияга қарши курашишга чақирди.

Мавзуга оид