Ўзбекистон | 15:40 / 09.11.2017
11581
1 дақиқада ўқилади

Мирзиёев АҚШ президенти ёрдамчисининг ўринбосари Лиза Кёртисни қабул қилди 

Фото: ЎзА

9 ноябрь куни АҚШ президенти ёрдамчисининг ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича катта директор Лиза Кёртис Тошкентда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди.

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси хабар беришича, томонлар Жанубий Осиёдаги янги стратегия ва икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Кёртис хоним Ўзбекистоннинг иқтисодий ислоҳотлар, адолатли меҳнат амалиёти ва минтақавий муносабатларни такомиллаштиришдаги сўнгги ютуқларини эътироф этди.

Томонлар 31 октябр куни Нью-Йоркда содир бўлган терактни муҳокама қилишиб, таҳдидлар билан курашда чуқур ҳамкорлик қилишга келишиб олишди. Кёртис хоним Қўшма Штатлар тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун Ўзбекистон ҳукумати ва бутун минтақадаги шериклар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини таъкидлади.

Мавзуга оид