Жамият | 11:50 / 09.11.2017
27006
5 дақиқада ўқилади

«Шантажчи аёл, уй учун бир-бирини урган ака-ука, суғурта пули олиш учун жароҳатланган бемор» - шифокорнинг бир куни

Фото: Fotolia

Яқинда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳузуридаги "Ёш репортёрлар" клуби аъзолари ўз блогларини очишди. Ана шу блогерлар орасида Севара Коптилеуова шифокорнинг бир куни мавзуси ҳақида ёзди, деб хабар бермоқда Kruz.uz. Қуйида ана шу блогпостни ўқишингиз мумкин.

Шифокор нафақат даволайди, балки дардини эшитувчи, яхши тингловчи ҳам экан.

Бир кунда касалхонага минглаб инсонлар даъвоси билан дардига ҳам дармон сўраб келишади. Бир кун давомида ўзимни ҳамширалар билан бирга юриб уларнинг "Бир кунини" ўргандим. Мен бу ерга келган беморларнинг айтган ҳар бир шикоятларини эшитиб ўтирар эканман ҳайратда қолдим, ҳатто бир оғиз сўз дейишга ҳам тилим бормади.

1. Бир эркак қабулга келиб:

Қўшни аёл бор, эри ва иккита қизи бор, кеча соат 18:30ларда аёл бир масала билан келганини айтди, аёлим йўқлигини айтиб, ташқарида гаплашишни айтдим ва ташқарига чиққач аёл мени кўкрак қисмимга уриб, кийимларимни йиртиб ташлаб, туҳмат қилди. Ураётган вақтида 10 тача қўшни аранг ажратди ва терговчи келди ҳамда тунда безовта қилмаслигини ва менга эрталаб шифокорга кўриниб материал тўплашни айтди. Шикоятим юрагим тез-тез уриб кетяпти.

Айтиб ўтиш жоизки, у аёл бир кишига эмас, кўпчиликка туҳмат қилиб тинчлигини бузган ва ҳамма, жумладан қўшнилари, ҳамкасблари бу аёлни қандайлигини яхши билишини ҳамда ҳамма ундан безор, ҳатто терговчи ҳам тунда у аёлнинг уйига киришга қўрққани учун ишни эртага қолдирганини таъкидлаб ўтди. Аёлнинг эри пиёниста, эри жабрланувчи киши билан биргаликда "Ободонлаштириш"да ишлашини, гувоҳлари кўплигини айтиб охири сабри тугагани учун ишни юқоригача олиб бормоқчилигини таъкидлади.

2. Уй-жой талашган ака-ука.

Натижада бир-бирига жароҳат етказишган.

3. Онасини уйдан ҳайдаган.

Онаси уйни боласи номига расмийлаштиради ва уйга эга чиққан ўғлининг хотини ҳар хил гаплар билан онасини уйдан ҳайдатиб юборади. Онаси акасининг уйида яшайди ва бунга опаси чидамасдан укасини ишларини айтса, укаси унга қўл кўтаради (бунга ҳам аёли сабабчи).

4. Қўли синган аёл қабулга келади ва гипс қўйдиради.

Кейин у табибга боради, табиб гипсни олиб ташлаб: буни қайси аҳмоқ доктор қўйди? - деб ўз билгани бўйича даволайди. Натижада қўли ишламай, "ногирон" ҳолига келиб ҳамма айбни шифокор бўйнига қўяди.

5. Суғурта пул учун югуриб юрган одамлар.

Шифокор: Бизга кўпчилик беморлар келади, ҳатто бемор дейиш ҳам ноўрин, оддийгина юзи тирналган шунга ваҳима қилиб тез ёрдам билан келади. «Касалхонада ётмасам бўлмайди, мен суғурта пул олишга ҳақлиман», - деб гап тортишар экан. Соғлом бўлишига қарамасдан касалман деб гапига ёлғон қўшиб суғурта пул олишини айтади.

6. Кичкина, боғча ёшидаги қиз катталар йўлидан ўтаман, деб йиқилиб жароҳат олган ва уни тикишга тўғри келди.

7. «Уксус» ичган болали ёш келинчак

Қайнонаси билан келиша олмаган ёш она «уксус» ичади, 2 кун аввал тез ёрдам 1 ёшли фарзандини қаттиқ иситмага тушгани сабабли борган бўлса, бу гал онаси учун.

8. «Дарахтдан йиқилган 21 ёшли йигит»

Қандайдир воқеа юз берган-у дарахтдан йиқилдим, деб шифокор кўригига келди, ўзи юришга имкони йўқ, аравада олиб келишди.

9. «Бошдан зарба еган онахон»

Бошидан қаттиқ зарба еган ва қон тўхтамасдан оқиб, пастга қараб ўтади. Натижада, иккала кўзи атрофи жуда қизимтил рангга айланади.

10. «Мактаб эшигида»

Эшикдан чиқишим билан қўлим қисилиб қолди. Шикоят: Сал кўкарган ва шишган.

11. «Бозордаги ҳодиса»

«Ўзи йўл тор, ундан одамлар ўтсинми ёки машиналар? Буни ҳал қилиш учун «Бозорком» билан гаплашиш керак!», - дейди бўлган воқеада қатнашганлардан бири.

Катта ёшдаги аёлнинг оёғини пайқамаган ҳайдовчи туртиб юборади ва касалхонага олиб келади, оёғининг фақат пастки қисми кўкариб, шишган.

Кун давомида ҳар турли шикоят билан беморлар келишар экан, уларга шифо тилашдан бошқа сўзимиз йўқ.

Мавзуга оид