Бизнесдаги муваффақият ёки таназзул сабаблари ҳақида кўпинча менежерларнинг шахси ва хатти-ҳаракатларига қараб ҳукм чиқарамиз. Бироқ замонавий дунёда яхши бошқарув тизими ҳар қандай ёрқин етакчидан самаралироқдир. Асли ўзбекистонлик ишбилармон, ҳозирда Россияда фаолият юритувчи "ВилГуд" автосервислар тармоғи раҳбари Шерзод Турсунов Forbes журналида шу ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.
Бугунги кунда алоҳида бошқарувчилар эмас, бошқарув тизимлари бир-бири билан рақобатлашмоқда. Макроиқтисодиёт ҳақида гапирганимизда бу табиийдек кўринади. Шундай бўлса-да, у ҳам ўрта, ҳам кичик бизнес, ҳам компания ичидаги коммуникацияларга нисбатан қўлланилади. Жараёнлар ва ўзаро алоқалар мураккаблашгани сари бошқарувчилар эмас, бошқарув тизими рақобати тобора кўпроқ олдинги қаторларга ўтиб бормоқда. Аниқроғи, бошқарувчига максимал даражада самарали натижа кўрсатишга имкон берувчи тизим ютиб чиқади.
Шундай бир ўхшатиш бор: шартли равишдаги "советча" бошқарув тизими — бунда топ-менежер рўй бераётган воқеаларни барча даражаларда назорат қилишга ва юқоридан пастгача бўлган барча жараёнларни тартибга келтиришга ҳаракат қилади. Тизим мураккаблашган сари уни бошқариш қийинлашиб боради. Шартли равишдаги "америкача" бошқарув тизими эса қоидалар белгиланиб, шароитлар яратиладиган моделдир: ундан уёғига ҳар бири ўзи билганича ҳаракат қилади. Бир томондан - буткул плюрализм - ҳар бир иштирокчи ўзи олдига. Бошқа томондан эса, бундай моделни тадбиқ қилиш учун ривожланган инфратузилма керак бўлади.
Бунинг макроиқтисодий даражада қандай ишлаши тушунарли. Бироқ муваффақиятли иқтисодий моделлар қандай қилиб компания ичида ҳар қандай даражада қўлланиши мумкинлигига гувоҳ бўлиш анча қизиқ. Бу қайсидир маънода давлат ичида давлат қуришдек гап.
Тадбиркорлик - тўлиқ эътибор қаратиш ва ўзини фидо қилишни талаб қилувчи фаолият, ёлланма иш эса - бу гўёки "бировга ишлаш"дек гап экани ҳақидаги фикрларни кўп эшитиш мумкин. Шундай дейдиганлар ўз куч-ғайратларини ўзига ишлашга сақлаб қўйишни кўзда тутишади.
Қайсидир маънода бу ёндашувнинг қаердан келишини тушуниш мумкин: ҳар бир ходимнинг қўшган ҳиссасини тўғри баҳолаб, уни мукофатлашга ҳамма компания ҳам қодир эмас,
















