Спорт | 10:33 / 11.11.2017
11191
1 дақиқада ўқилади

Муҳтарамхон Алиева тош кўтариш бўйича 12-марта жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик машҳур спортчи Муҳтарамхон Алиева 12-марта жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда Sports.uz хабар тарқатди.

Қайд этилишича, Афина шаҳрида тош кўтариш бўйича бўлиб ўтган Баҳодирлар ўйинида 60 кг. вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Муҳтарамхон Алиева жаҳон чемпионига айланган. 

Фото: Sports.uz

«АҚШ, Россия, Германия, Польша, Франция, Италия каби жаҳоннинг 20 дан ортиқ давлат полвонлари қатнашган нуфузли мусобақада Муҳтарамхон Алиева ўзбек қизи номини достон қилди», - дейилади хабарда.